yangi adabiyotlar
Janrlar
Teglar
Eng ko'p o'qiladigan adabiyotlar
Олтин бузоқ
Илья Ильф Евгений Петров
Совет ҳокимияти барпо қилингач, одамлар гўё элакдан ўтказилгандек, сараги саракка, пучаги пучакка ажралди. Саралари янги совет тузумига халол хизмат қила бошлади. Пучаклари эса ўзини ҳар қаёққа ташлаб, харом-хариш йўл билан тирикчилик ўтказиш пайига тушди. Бундайлар шу даражага бориб етдики, ҳатто ўзларини Карл Маркснинг неварасимиз, Фридрих Энгелснинг жиянимиз, лейтенант Шмидтнинг ўғлимиз, деб чекка жойларда моддий ёрдам ола бошлашди.
Шуниси қизиқки, 1928 йилда лейтенант Шмидтнинг ўттизта "ўғли" тўртта "қизи" борлиги аниқланди. И. Илф ва В. Петров ўзларининг "Олтин бузоқ" сатирик романларида ана шундай товламачиларни, тухматчиларни ва қўли эгриларнинг астар-аврасини ағдарадилар. "Олтин бузоқ" "ўн икки стул" романининг давомидир.

- 312
- 692
Тунги дарбон
Ирвин Шоу
Ирвин Шоу - ХХ аср Америка адабиётининг йирик намоёндаси. У ўзининг Иккинчи жаҳон урушига бағишланган илк асари "Ёш арслонлар" романи биланоқ китобхонлар тилига тушган эди. Шундан кейин яратилган "Бой, фақир", "Қашшоқ ўғри", "Византия оқшоми" романлари ёзувчига катта шуҳрат келтирган.
Адибнинг эътиборингизга ҳавола этилаётган асарида Америка ва умуман бугунги Ғарб ҳаётининг долзарб ижтимоий муаммолари, турли тоифага мансаб шахсларнинг маънавий дунёси катта маҳорат ва ўткир нигоҳ билан тасвирланган.

- 263
- 657
Биз
Евгений Замятин
1920-йиллар, бундан бир аср илгари тоталитар тизимларни ошкор қилган ва инсон камолоти мажбурий бахт ва шахсиятни яксон этишга йўналтирилган сунъий шаҳарчаларда эмас, балки унинг эркинлигида эканлигини олдиндан башорат қилган илк антиутопик роман. Биз ушбу таржимани ҳурлик ва илмни эъзозлаган барча қалбларга бағишлаймиз.

- 167
- 735
Ёввойи куёв
Набижон Ҳошимов
Қўлингиздаги мазкур китоб қаҳрамони Мамажон ёввойининг ҳаёти сизга таниш бўлган машҳур "Робинзон Крузо", "Дерсу узала", "Уфқ", "тоғда ўсган бола" каби асарлар қаҳрамонларининг кечинмаларининг кечмишларига қайси томонлари билан ўхшаб кетади.
Лекин Робинзон яшаган кимсасиз оролда йил давомида мўтадил иқлим, ов қуроллари, хуллас инсон ҳаёти учун зарурий барча манбалар бўлган эди ва у мутлақо эркинликда кун кечириб, ҳатто бемалол олов ёқа олган эди. Қувғиндаги Мамажон эса ана шундай оддий шароитлардан ҳам маҳрум эди...

- 415
- 619
Граф Монте-Кристо 2
Александр Дюма
Граф Монте-Кристо - кенг китобхонлар эътиборини қозонган асардир. Унда инсонийлик, шахс эркинлиги ва туйғулар гўзаллиги улуғланади. Қинғир ишнинг қийиғи қирқ йилдан кейин бўлса-да чиқиши ўз ифодасини топади. Қаҳрамонлар ўртасидаги меҳр-оқибат ва зиддиятлар муаллифнинг ниҳоятда кузатувчан ва моҳирлигини намоён этади.
Асар бош қаҳрамони Эдмон Дантес – Монте Кристо разолат ботқоғига ботган инсонларни зўр матонат, ақл-идрок билан фош этади. Жазо ҳам, мукофот ҳам Аллоҳнинг иродаси билан инсон тириклигидаёқ уни бенасиб қолдирмаслиги роман ниҳоясида аксини топади. Фақат бунинг учун... Граф таъкидлаганидек, “кутмоқ ва умид қилмоқ керак”.

- 283
- 892