yangi adabiyotlar
Janrlar
Teglar
Eng ko'p o'qiladigan adabiyotlar
Qatl marosimiga marhamat
Vladimir Vladimirovich Nabokov
Nafaqat rus yoki ingliz, balki jahon adabiyotida o‘chmas iz qoldirgan Vladimir Vladimirovich Nabokov (1899-1977) asarlari «hazmi yengil» qabilidagi bitiklardan emas. Zero, u xoh hikoya, xoh roman yozsin, har birining toshi og‘ir. Misol uchun, birgina «Lujin himoyasi» romani yoxud «Qo‘ng‘iroq» hikoyasini mutolaa qilishning o‘zi kifoya.
Mazkur to‘plamga Vladimir Nabokovning «QatI marosimiga marhamat» allegorik romani hamda sara hikoyalari jamlandi. Lev Tolstoy, Fyodor Dostoyevskiy, Ivan Turgenev, Ivan Bunin kabi rus klassiklari qatorida tilga olinuvchi Nabokovni o‘qir ekansiz, mahoratli adibning asari dastlabki sahifalardanoq o‘z kuchini ko‘rsatadi.
Ta'bir joiz bo‘lsa, undan ajralolmay qolasiz. Jiddiylik, bosiqlik va falsafaning og‘ir yuki ostida zig‘ir donasidekkina yumor ham borligi va yozuvchi hayotning achchiq saboqlari qatiga bunday kulgini naqadar ustalik bilan joylashtira olganidan zavq-shavqqa to'lishingiz turgan gap.
- 67
- 162
Халқ ичидаги одам
Раҳим Мақсудов
Таниқли журналист, ёзувчи ва олим Раҳим Мақсудовнинг бутун умри халқ ичида ўтди. Қизилтепа туманини қадам-бақадам кезиб чиқди, тарихини ўрганди, бугуни билан нафас олди. Халқнинг қувончидан қувонди, қангусидан қайғурди. Унинг мақолалари, шеър ва ҳикоялари ана шу беҳаловат йилларда туғилган кўнгил кечинмаларидир.
Ушбу китобга киритилган шеърлар самимий, ҳикоялар эса ҳаётий, бирортаси тўқиб чиқарилмаган. Р. Мақсудовнинг ҳаёт фалсафаси акс этиб турган мазкур ижод наъмуналари ўқувчи қалбига яхшилик ва эзгулик туйгуларини сингдиришга хизмат қилади.
- 34
- 157
Яхшидан буюкка
Жим Қоллинз
Қўлингиздаги ушбу китоб катта бир жамоанинг кўп йиллик чуқур тадқиқотининг натижасидир. Узоқ йиллик меҳнатнинг самараси ўлароқ, асарда келтирилган ҳар бир маълумотнинг қиймати баланд ва сизга у жуда катта муваффақиятлар келтириши аниқ. Биз ўртамиёналикка, яхши бўлишга кўникиб қолганмиз. Буюкликка, юксакликка эришолмаймиз.
Олдинга юришдан қўрқамиз, шунинг учун камчиликкагина буюк тақдир ва буюк ҳаёт насиб қилади. Зеро бизнес таваккалчилик асосига қурилади. Ўз бизнесингизни бошлаганингизга анча бўлди, бизнесингиз юриб турибди, аммо олдинга силжиш, ўсиш йўқ.
Нима қилишни билмаяпсизми? Унда бу қўлланма айнан сиз учун! Бизнесингизнинг ғилдирагини шиддат билан айлантиришни Бизга қўйиб беринг. Сиздан фақат диққат билан ўқиб чиқиш ва амал қилиш қолди холос. Сизга қунт ва сабр тилаймиз!
- 87
- 197
Bo'ri-odam yili
Stiven King
Taker Millz shaharchasida vahima boshlanadi. Shahar ahli yangi yil kayfiyati bilan yashayotgan kunlarda dahshatli qotillik yuz beradi. Bu qotilliklarning oy to'lishgan kunda sodir etilishi hammani qo'rquvga soladi. Shaharda bo'ri-odam haqida mish-mishlar tarqaladi...
Ushbu to'plamdan o'rin olgan hikoyalar sayqal topgan uslubi, kutilmagan voqealari bilan o'quvchini hayratga soladi.
- 58
- 161
Миллиардер хотиралари
Жон Рокфеллер
"Кун бўйи меҳнат қилган кишининг пул топишга вақти йўқ" – ажабланарли, шундай эмасми? Тарихда ўтган энг омадли ва бадавлат ишбилармонлардан бири – Жон Дэвисон Рокфеллер шундай ҳисоблаган.
Агар бойиб кетишни хоҳласангизу лекинига илк сармояни қандай ишлаб топишни билмасангиз – Рокфеллернинг ўзи ҳақида ёзган таржимаи ҳоли бизнес бошлашга ёрдам беради. Ушбу китобда жамланган маслаҳат ва тавсиялар кундалик ҳаётда асқотиши тайин.
Рокфеллернинг тадбиркорлик қобилияти болалигиданоқ намоён бўлган. Жон бир фунт конфет сотиб олар, уни бир қанча қисмга ажратиб, ўз сингилларига нархини ошириб пулларди. Бу инсоннинг заковати ва тажрибаси молиявий мустақиллик учун замин яратади, ижодий тафаккурни ривожлантириб, вазифаларни муваффақиятли ҳал этишга имкон беради.
Даҳо бўлмоқ шарт эмас – меҳнатсеварлик, оқилона ҳисоб-китоб, тўғри тарбия ва аъло маълумот, одамлар билан мулоқот қилиш ва уларни ажрата билиш – керак нарсаларнинг ҳаммаси шудир.
- 108
- 181
- 1
- 2
- 3
- 4
- 5
- 6
- 7
- 8
- 9
- 10
- 11
- 12
- 13
- 14
- 15
- 16
- 17
- 18
- 19
- 20
- 21
- 22
- 23
- 24
- 25
- 26
- 27
- 28
- 29
- 30
- 31
- 32
- 33
- 34
- 35
- 36
- 37
- 38
- 39
- 40
- 41
- 42
- 43
- 44
- 45
- 46
- 47
- 48
- 49
- 50
- 51
- 52
- 53
- 54
- 55
- 56
- 57
- 58
- 59
- 60
- 61
- 62
- 63
- 64
- 65
- 66
- 67
- 68
- 69
- 70
- 71
- 72
- 73
- 74
- 75
- 76
- 77
- 78
- 79
- 80
- 81
- 82
- 83
- 84
- 85
- 86
- 87
- 88
- 89
- 90
- 91
- 92
- 93
- 94
- 95
- 96
- 97
- 98
- 99
- 100
- 101
- 102
- 103
- 104
- 105
- 106
- 107
- 108
- 109
- 110
- 111
- 112
- 113
- 114
- 115
- 116
- 117
- 118
- 119
- 120
- 121
- 122
- 123
- 124
- 125
- 126
- 127
- 128
- 129
- 130
- 131
- 132
- 133
- 134
- 135
- 136
- 137
- 138
- 139
- 140
- 141
- 142
- 143
- 144
- 145
- 146
- 147
- 148
- 149
- 150
- 151
- 152