yangi adabiyotlar
Janrlar
Teglar
Eng ko'p o'qiladigan adabiyotlar
Йўл-йўл пойжома кийган болакай
Жон Бойн
Одатда, ҳар бир китобнинг аввалида асарнинг қисқача мазмуни берилиб, у ўқувчининг қизиқишини кучайтиришга қаратилган бўлади. Мазкуз ғаройиб роман тўғрисида икки оғиз гап билан фикр айтиш осон эмас. Ушбу китобни асардаги воқеалар қандай ривожланишини олдиндан билмай ўқиган маъқул.
Сизни Бруно исмли тўққиз яшар болакай билан биргаликда ғайриоддий ва кишини ҳаяжонга солувчи саёҳат кутаётганини айтамиз, холос. Бироқ, бу китоб болалар учун мўлжалланган эмас. Аксинча, ушбу асарни тиканли сим нималигидан бохабар одамлар ўқиши зарурлигидан огоҳ этиш даркор. Брунонинг саёҳати йўлида айнан шундай сим тўсиқ пайдо бўлади ва рўй беражак машъум воқеалар китобхон қалбини ларзага солиб, ўйга толдиради.
- 141
- 367
Тонг отмоқда
Леся Украинка
Украинларнинг машхур ижодкорларидан бири - мумтоз шоира, эрк ва озодлик куйчиси Леся Украинканинг ёлқинли шеърлари, поэмалари, юксак халқчиллик руҳи билан суғорилган эртаклари, пьесалари бугунги кунда ҳам нафақат ўз юртида, балки бутун эрксевар дунё мамлакатларида, жумладан, бизда ҳам зўр қизиқиш билан ўқилади.
"Тонг отмоқда" номли мазкур китобдан сермаҳсул шоира асарларидан намуналар ва Леся Украинка ҳаёти, ижодий фаолияти ҳақидаги таниқли олимларимизнинг айрим тадқиқотлари ўрин олган. Ўйлаймизки, улар сизни бефарқ қолдирмайди.
- 144
- 544
Умр манзаралари
Холиёр Эшимов
Бир қарашда инсон ҳаёти оддийгина туюлади. Аммо чуқурроқ эътибор берилса, ана шу оддийлик замирида бир қатор мураккаб жараёнлар ўзига хос маъно-мазмунга эга бўлган воқеа-ходисалар мавжудлигини илғаш мумкин. Қўлингизга олган ушбу китобда ана шундай турли хил воқеалар баён этилган. Муаллиф уларни оддий, содда тилда ўқувчи ҳукмига ҳавола этишга уринган.
Баён этилаётган битиклар замирида муаллифнинг ҳаёт ҳақидаги, турмушнинг турфа хил аниқ, ва ноаник, сўқмоқлари тўғрисидаги қарашлари ҳам маълум даражада ўз аксини топган.
- 97
- 301
Оилада бахтга эришиш йўллари
Дейл Карнеги
Бу китобда оилада учрайдиган кўплаб масалалар ўз аксини топган. Никоҳ, эр-хотин муносабатлари, ўзаро хурмат-эътибор, фарзандлар тарбияси борасидаги хайдлар сизга манзур бўлади. Айниқса, машхур шахслар ва оддий инсонлар ҳаётига доир воқеалар қалбингиздан жой олади. Китобда меҳр-муҳаббат, вафо-садоқат, олижаноблик билан бирга ҳиёнат, разолат, жиноят дунёсидаги кирдикорлар очиб берилади.
Муаллиф барча кечмишларни, турли қарашлар, нуқтаи назар ва тамойилларни оила билан боғлаб, теран мушоҳада юритади. Инсоннинг нақадар метин, ирода эгаси эканлигини эътироф этиб, баъзи ҳолларда эса, аксинча, ожиз, нотавон мавжудотга айланишини мисоллар билан тушунтиради.
- 107
- 332
Биз
Евгений Замятин
1920-йиллар, бундан бир аср илгари тоталитар тизимларни ошкор қилган ва инсон камолоти мажбурий бахт ва шахсиятни яксон этишга йўналтирилган сунъий шаҳарчаларда эмас, балки унинг эркинлигида эканлигини олдиндан башорат қилган илк антиутопик роман. Биз ушбу таржимани ҳурлик ва илмни эъзозлаган барча қалбларга бағишлаймиз.
- 55
- 449
- 1
- 2
- 3
- 4
- 5
- 6
- 7
- 8
- 9
- 10
- 11
- 12
- 13
- 14
- 15
- 16
- 17
- 18
- 19
- 20
- 21
- 22
- 23
- 24
- 25
- 26
- 27
- 28
- 29
- 30
- 31
- 32
- 33
- 34
- 35
- 36
- 37
- 38
- 39
- 40
- 41
- 42
- 43
- 44
- 45
- 46
- 47
- 48
- 49
- 50
- 51
- 52
- 53
- 54
- 55
- 56
- 57
- 58
- 59
- 60
- 61
- 62
- 63
- 64
- 65
- 66
- 67
- 68
- 69
- 70
- 71
- 72
- 73
- 74
- 75
- 76
- 77
- 78
- 79
- 80
- 81
- 82
- 83
- 84
- 85
- 86
- 87
- 88
- 89
- 90
- 91
- 92
- 93
- 94
- 95
- 96
- 97
- 98
- 99
- 100
- 101
- 102
- 103
- 104
- 105
- 106
- 107
- 108
- 109
- 110
- 111
- 112
- 113
- 114
- 115
- 116
- 117
- 118
- 119
- 120
- 121
- 122
- 123
- 124
- 125
- 126
- 127
- 128
- 129
- 130
- 131
- 132
- 133
- 134
- 135
- 136
- 137
- 138
- 139
- 140
- 141
- 142
- 143
- 144
- 145
- 146
- 147
- 148
- 149
- 150
- 151
- 152